Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Ички ишлар органи ходими ОАВ билан қандай ишлаши керак?

23 Апрель 2022, 09:04

1958

Академия магистратураси тингловчилари билан ўтказилган давра суҳбати ана шу долзарб мавзуга бағишланди. Тадбирда Ички ишлар вазирининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси ва матбуот котиби, полковник Шоҳрух Гиясов ҳамда “Ёшлар” телеканали катта муҳаррири Нодирбек Шамсиддин иштирок этди.

Вазирлик Ахборот хизмати раҳбари ички ишлар органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш, жамоатчилик олдидаги ҳисобдорлик масъулиятини кучайтириш, айниқса оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлигини мустаҳкамлаш борасида самарали механизмлар татбиқ этилаётганини таъкидлади.

Айтиб ўтилганидек, бугун жамият ҳаётида ахборот сиёсатини тўғри йўлга қўймай туриб, тараққиётга эришиб бўлмайди. Ички ишлар органлари тизимида ҳам оммавий ахборот воситаларининг ўрни тобора кучайиб бормоқда. Тезкор ахборот маконида жамоатчиликни холис ва ишончли маълумотлар билан таъминлаш, ОАВларида тарқатилган хабарларга нисбатан тезкорлик билан муносабат билдириш фаолиятнинг муҳим мезонига айланди.

Бундай шароитда соҳа ходимларининг журналист ва блоггерлар билан мулоқот қилиш, ахборот ҳужумлари, провокацион ва низоли вазиятларда ўзини бошқариш, турли тоифадаги шахслар билан мулоқотга киришиш бўйича кўникмаларини шакллантириш тизим нуфузини оширишга хизмат қилади.

Тадбирда сўз олганлар “Ички ишлар органларининг оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлигини ташкил этишда юзага келаётган муаммолар”, “Оммавий ахборот воситаларидаги чиқишларда эътибор қаратилиши лозим бўлган жиҳатлар”, “Ахборот тарқатиш усуллари ва хавфсизлиги”, “Телекоммуникация тармоқлари ва интернет тармоғида содир этилган туҳмат ёки ҳақорат қилиш учун жавобгарлик масалалари” мавзуларида ўз мулоҳазаларини билдиришди.

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech