Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Ҳуқуқбузарликлар профилактикасида самарали ҳамкорликнинг ўрни

18 Март 2023, 08:03

690

Пойтахтимизнинг Чилонзор тумани Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасида ўтказилган давра суҳбати айни мавзуга бағишланди.

  Унда суд-ҳуқуқ тизими вакиллари, ИИВ Академиясининг Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси фаолияти кафедраси профессор-ўқитувчилари, шунингдек ҳудудий ички ишлар органларида битируволди иш ўрганиш амалиётини ўтаётган курсантлар иштирок этди.

Тадбирни Академия бошлиғи ёрдамчиси, полковник Исмоил Ҳимматов очиб, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси самарадорлигини оширишнинг долзарб масалалари ва бу борада амалга оширилаётган изчил ислоҳотларга тўхталди.

Очиқ мулоқотда жиноят ишлари бўйича туман суди раиси ўринбосари А. Мирзахонов, туман прокурори ёрдамчиси С. Тошев, ИИО ФМБ бошлиғи ўринбосари А. Козимов, Наркология диспанцери бош шифокори А. Шамсиев ва бошқалар сўз олди. Ҳудудларда жиноятларнинг олдини олишни жиловлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси самарадорлигини ошириш, жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтиришда ўзаро ҳамкорликни кучайтириш масалалари хусусида фикр-мулоҳазалар тингланди.

 

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech