Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Ҳуқуқбузарликка мойил шахслар билан ишлаш фаолиятига бағишланди

25 Январь 2023, 08:01

1001

ИИВ Академиясида ўтказилган давра суҳбатида ҳуқуқбузарлик содир этишга мойил шахслар билан ишлаш фаолиятининг муҳим жиҳатлари юзасидан фикр алмашилди.

Тадбирни кафедра бошлиғи, полковник Тўлқин Маматқулов очиб, тизимдаги изчил ислоҳотлар, биринчи навбатда, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш ва жиноятчиликни жиловлашга қаратилгани, амалиётга жорий қилинган самарали механизмлар бу борада муҳим аҳамият касб этаётганини таъкидлади.

Давра суҳбатида Юнусобод тумани ИИО ФМБ профилактика катта инспектори, капитан А. Шодиев, Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва криминология кафедраси ўқитувчиси, подполковник М. Тоғаева ва бошқалар сўз олиб, ёшлар ўртасида содир этилаётган ҳуқуқбузарликларнинг асосий омиллари, бунга имкон бераётган шарт-шароитлар, муқаддам судланган ва ҳуқуқбузарлик содир этишга мойиллар билан ишлаш, хусусан, якка тартибдаги профилактик чора-тадбирларни амалга оширишнинг ўзига хос хусусиятлари, маҳаллани жиноятдан холи ҳудудга айлантиришда “бешлик” вакиллари билан ҳамкорликнинг долзарб аҳамияти хусусида тўхталиб ўтишди.

Амалиёт ходимлари, профессор-ўқитувчи ва тадқиқотчилар, кундузги таълимнинг “ҳуқуқбузарликлар профилактикаси фаолияти” ихтисослик йўналиши курсантлари иштирок этган тадбирда соҳадаги муаммоларнинг амалий ечимларига қаратилган таклифлар билдирилди.

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

 

 

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech