Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Галдаги машғулотлар Жиззах ва Сирдарёда ўтказилди

01 Август 2023, 06:08

1005

25–28 июль кунлари Жиззах ва Сирдарё вилоятларида “Қийноққа солишга қарши курашиш: халқаро амалиёт ва миллий тажриба” мавзуидаги ўқув курси доирасида навбатдаги машғулотлар бўлиб ўтди. 

Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий стратегия ижросини таъминлаш, Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Жаҳон таълим дастурининг тўртинчи босқичида белгиланган вазифаларни ўз вақтида ва самарали амалга ошириш мақсадида ташкил қилинган ўқув курсларига прокуратура ҳамда ички ишлар органлари ходимлари жалб қилинди.

Тингловчилар “Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро стандартлар, асосий тамойиллар”, “Қийноққа солиш билан боғлиқ қилмишлар содир этилишининг олдини олишга оид қонунчиликнинг ривожланиши”, “Нельсон Мандела қоидаларининг мазмун-моҳияти”, “Вояга етмаганлар ва аёлларга оид халқаро ва миллий стандартлар”, “Ушлаб туриш, қамоққа олишга оид халқаро стандартлар, маҳбуслар ҳуқуқларини таъминлаш кафолатлари”, “Камситмаслик, айбсизлик презумпцияси, қамоққа олиш, хабар беришга оид халқаро стандартлар ва Ўзбекистон Республикаси жиноий-ҳуқуқий тизимида мазкур стандартларнинг қўлланилиши” ҳамда бошқа мавзуларда маъруза тинглаб, кўникмаларини оширдилар. Қисқа муддатли ўқув курслари якунида тингловчиларга сертификат берилди.

 

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech