Ички ишлар вазирлиги академиясида Тошкент шаҳар ИИББнинг ҳудудий эксперт-криминалистика бўлимлари учун қисқа муддатли ўқув йиғини ташкил этилди.
Президентимизнинг 2022 йил 8 февралдаги “Ички ишлар органларининг эксперт-криминалистика фаолиятини замонавий илм-фан ютуқларини кенг жорий этган ҳолда янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори талаблари ижросига қаратилган ўқув йиғинида соҳа ходимларининг касбий кўникмалари мустаҳкамланди.
Тажрибали мутахассислар томонидан криминалистик экспертизаларни ўтказишда воқеа жойларини кўздан кечириш, далилий ашёларни тўплаш, техник воситалардан тўғри фойдаланиш бўйича ўқув-амалий машғулотлар олиб борилиб, соҳага татбиқ этилаётган замонавий технологиялар ва тадқиқот ўтказиш усуллари ҳақида маълумот берилди.
ИИВ Академияси Ахборот хизмати