26–29 май кунлари Москва шаҳрида ички ишлар органлари ва қуролли кучлар тузилмалари ходимлари ўртасида дзюдо бўйича халқаро турнир бўлиб ўтди.
Турнирда мезбонлардан ташқари, Арменистон, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Беларусь, Туркманистон ва Ўзбекистон вакиллари тўрт гуруҳга бўлинган ҳолда жамоавий тарзда кураш олиб борди.
Терма жамоамиз таркибидан 10 нафар спортчи, жумладан, ИИВ Академиясининг Жанговар ва жисмоний тайёргарлик кафедраси ўқитувчиси, лейтенант Дилшод Чориев ҳамда Ҳарбий тайёргарлик кафедраси катта ўқитувчиси, подполковник Сергей Петрянин ўрин олди.
Турнир якунида 1-ўрин Россия Федерацияси Миллий гвардияси жамоасига, 2-ўрин Беларусь Республикаси Ички ишлар вазирлиги жамоасига ва фахрли 3-ўрин Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги жамоасига насиб қилди.
ИИВ Академияси Ахборот хизмати