Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Долзарб мавзу: ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш жиноятлари ва уларни тергов қилиш хусусиятлари

13 Апрель 2023, 03:04

910

ИИВ Академиясида Россия Федерацияси Тергов қўмитасининг Санкт-Петербург академияси билан ҳамкорликда навбатдаги мастер-класс машғулоти ўтказилди.

 Тергов фаолияти кафедраси профессор-ўқитувчилари, мазкур ихтисослик йўналишида таълим олаётган курсантлар, ёш тадқиқотчилар иштирок этган машғулотда ўзлаштириш ёки растрата қилиш йўли билан талон-торож қилиш жиноятларини тергов қилиш хусусиятлари батафсил ёритилди.

Дастлаб Санкт-Петербург академияси Нижегород филиалининг Жиноят процесси кафедраси бошлиғи, юридик фанлар номзоди, доцент Андрей Ушаков ушбу турдаги жиноятларга сабаб бўлаётган омиллар, уларнинг содир этилиш шарт-шароитлари, ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш жиноятларининг олдини олиш йўллари, суд-тергов амалиётида бу каби қилмишларга ҳуқуқий баҳо бериш масалаларига тўхталиб ўтди. Шундан сўнг Криминалистика кафедраси бошлиғи, юридик фанлар номзоди, доцент Маским Гущев мавзунинг муҳим жиҳатлари, яъни ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш жиноятлари доирасида терговга қадар текширув, суриштирув ва дастлабки терговни олиб бориш, жабрланувчининг мулкий зарарини қоплаш, айблов хулосасини тузиш юзасидан ўз мулоҳазалари билан ўртоқлашди.

Онлайн форматда ўтган очиқ мулоқот давомида курсантлар ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш қилмишлари учун Россия Федерацияси жиноят ва жиноят-процессуал қонунчилигида белгиланган нормалар, мазкур жиноятларни фош этишда тергов органларининг терговга қадар текширув органлари билан самарали ҳамкорлигини ташкил этишнинг аҳамияти бўйича қизиқарли маълумотларга эга бўлишди.

 

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech