Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш – келажак учун қайғуриш

06 Ноябрь 2024, 08:11

126

Ички ишлар вазирлиги академиясида Олий Мажлиснинг Бола ҳуқуқлари бўйича вакили (Болалар омбудсмани) билан учрашув бўлиб ўтди.

Магистратура тингловчилари учун ташкил қилинган тадбирда болаларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида сўз борди.

Болалар омбудсмани даставвал соҳага оид халқаро нормалар ва мамлакатимиз қонунчилигининг муҳим жиҳатларига тўхталди. Юртимизда инсон қадрини улуғлашга қаратилган изчил ислоҳотлар жараёнида болаларга ғамхўрлик қилиш, уларни қўллаб-қувватлаш, ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш тизими янада такомиллаштирилгани эътироф этилди.

– Кейинги йилларда бу борадаги ишлар янги босқичга кўтарилди. Хусусан, болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатга бутунлай барҳам берилди. Президентимизнинг қарори асосида Болалар омбудсмани институти самарали жорий қилинди. Янгиланган Конституциямизда болалар масаласига устуворлик берилиб, оналик, оталик ва болалик давлат томонидан муҳофаза қилиниши қатъий мустаҳкамланди. Албатта, болалар ҳуқуқларини кафолатлашга қаратилган бу саъй-ҳаракатлар ўзининг ижобий натижасини кўрсатмоқда, – деди Сурайё Раҳмонова.

Шунингдек, тадбирда болалар ҳуқуқларининг бузилиши билан боғлиқ ҳолатларга ҳам эътибор қаратилди. Амалдаги қонунчиликка киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар билан болаларга нисбатан оилавий (маиший) зўравонлик тарзидаги қилмишлар учун маъмурий ҳамда жиноий жавобгарлик белгилангани таъкидланди.

Очиқ мулоқот давомида шу ва бошқа масалалар юзасидан атрофлича фикр алмашилди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech