Пойтахтимизда пауэрлифтинг бўйича Ўзбекистон кубоги ва мамлакат чемпионати баҳслари бўлиб ўтди.
Унда республикамизнинг энг номдор оғир атлетикачилари ғолиблик учун куч синашишди. Хотин-қизлар ўртасидаги баҳсларда ИИВ Академияси курсанти Боғдагул Бобоқулова яна бир карра ўз маҳоратини намойиш этди. Маҳоратли спортчимиз дастлаб 210 килограмм тошни кўтариб, Ўзбекистон кубогида фахрли 2-ўринни эгаллади. Ушбу спорт турининг штангани ётган ҳолда кўтариш йўналиши бўйича кечган баҳсларда эса Боғдагулга тенг келадиган рақиб топилмади. У 47 кг дан оғирроқ тошни ўзига буйсундирган ҳолда Ўзбекистон чемпионатининг олтин медалини қўлга киритди.
Шунингдек Фавқулодда вазиятлар вазирлиги академиясида олий ҳарбий таълим муассасалари курсантлари ўртасида кураш бўйича мусобақа ўтказилди.
Унда ИИВ Академияси, ФВВ Академияси, ДХХ Академияси, Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юрти, Жамоат хавфсизлиги университети ҳамда Божхона институти курсантлари иштирок этди. ИИВ Академияси курсантларидан Ш. Ибрагимов (60 кг вазн), Н. Нурмуротов (73 кг вазн), М. Эркиновлар (81 кг вазн) 1-ўринни, яна бир умидли спортчимиз Б. Ашуров (+81 кг вазн) эса 2-ўринни қўлга киритди. Ушбу натижалар эвазига ИИВ Академияси умумжамоа ҳисобида фахрли биринчи ўринга сазовор бўлди.
ИИВ Академияси Ахборот хизмати