ИИВ Академиясида Олий Мажлис Сенати билан ҳамкорликда “Давлат – инсон учун” мавзуида давра суҳбати ўтказилди.
Профессор-ўқитувчилар ва курсантлар иштирок этган тадбирда Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси ўринбосари Толибжон Мадумаров мамлакатимизда амалга оширилаётган изчил ислоҳотларга тўхталди.
Қайд этилганидек, юртимизда олиб борилаётган ислоҳотларнинг бош мезони инсон ҳуқуқ ва манфаатлари устунлигини таъминлашдир. Бу борада “Ўзбекистон – 2030” тараққиёт стратегиясининг қабул қилингани алоҳида эътиборга молик. Стратегияда ялпи ички маҳсулот ҳажмини ошириш, камбағалликни қисқартириш, келажак авлодга сифатли таълим бериш, энг муҳими, 2030 йилга қадар даромади ўртачадан юқори бўлган давлатлар қаторидан ўрин олиш асосий мақсад қилиб олинган. Мазкур устувор вазифаларнинг амалий натижаси халқимиз фаровонлигини янада юксалтиради.
Давра суҳбатида давлат ва жамият ҳаётининг барча жабҳаларида амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ва пировард мақсади атрофлича ёритилди.
ИИВ Академияси Ахборот хизмати