Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Амалиётдаги муаммолар ва ёш ходимлар фаолияти ўрганилмоқда

20 Сентябрь 2023, 06:09

800

Жорий ўқув йилидан ИИВ Академияси таълим жараёнига янги тизим жорий қилинди. Унга кўра, ихтисослик ва юридик кафедраларни республикамизнинг ҳар бир маъмурий ҳудудига бириктириш орқали ҳудудий ички ишлар органларига методик ёрдам кўрсатиш ҳамда ёш ходимлар фаолиятини мониторинг қилиш амалиёти йўлга қўйилди.

Айни кунларда малакали профессор-ўқитувчилардан иборат ишчи гуруҳлар томонидан жойларда ўрганишлар олиб борилмоқда. Бунда ҳудудларнинг криминоген ҳолати, жиноятчиликни жиловлаш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар билан бирга, таълим муассасасини тамомлаган ёш ходимларнинг хизмат фаолияти таҳлил қилиниб, мавжуд муаммоларнинг ечимларига қаратилган таклиф ҳамда тавсиялар ишлаб чиқилмоқда.

– Янги тизимнинг бир қатор афзалликлари бор, – дейди Фуқаролик-ҳуқуқий фанлар кафедраси доценти, подполковник Ойбек Холмўминов. – Биринчи навбатда, бу орқали таълимнинг амалиёт билан бевосита узвийлигини мустаҳкамлашга эришилади. Иккинчидан, ҳар бир ҳудуднинг ўзига хос хусусиятларини инобатга олган ҳолда амалиётга илмий асосланган ёндашувлар татбиқ қилинади. Энг муҳими, ўрганишлар натижалари таҳлили асосида таълим сифати ва самарадорлиги ошириб борилади.   

Айтиш жоизки, ўрганишлар давомида ёш ходимлар ўртасида сўровнома ўтказилиб, уларнинг фаолияти, муаммо ва камчиликлари, хизмат интизоми ва қонунийликка риоя этиш масалалари, юзага келаётган турли салбий ҳолатларнинг сабаб ҳамда шарт-шароитлари таҳлил қилинмоқда.

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech