ИИВ Академиясининг Олий таълимдан кейинги таълим факультети томонидан вазирлик қошидаги 1- ва 2-сонли академик лицейларда семинар-тренинг ўтказилди.
Семинар-тренингда илмий-тадқиқот фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти, тадқиқотчиликка қўйилган талаблар, диссертация ишларини амалиётга жорий қилиш истиқболлари хусусида фикр алмашилди. Мазкур йўналишда Академияда амалга оширилаётган ишлар мультимедиали тақдимот тарзида намойиш қилинди.
Идоравий академик лицейларда таълим самарадорлигини ошириш, ўқув жараёнига илмий-инновацион фаолиятни кенг татбиқ этиш, ёш ўқитувчи-педагогларнинг илмий салоҳиятини қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш мақсадида ташкил этилган машғулотлар тадбир қатнашчиларида алоҳида қизиқиш уйғотди.
ИИВ Академияси Ахборот хизмати