Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Агентлик мутасаддиси таклиф ва мулоҳазаларини айтди

28 Сентябрь 2023, 11:09

890

Ёшлар билан манзилли ишлаш, уларнинг ўқиши ва бандлигини таъминлаш, муаммоларини ўрганиш, ўз вақтида ҳал этиш, улар томонидан содир этилаётган ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича қандай ишлар амалга оширилмоқда?

ИИВ Академияси магистратураси тингловчилари билан учрашувда Ёшлар  ишлари агентлиги директори ўринбосари Дилнозахон Каттахонова шулар ҳақида тўхталди.

Айтиб ўтилганидек, сўнгги йилларда Президентимиз ташаббуси ва раҳбарлигида ёшлар билан ишлашнинг самарали механизмлари ҳаётга татбиқ қилинди. Бу борадаги тизимли ишлар устувор вазифалар ижросини таъминлашга, соҳадаги изчил ислоҳотлар самарадорлигини оширишга хизмат қилмоқда.

Тадбирда ёшлар ўртасида содир этилаётган ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш масаласига ҳам алоҳида аҳамият қаратилди. Ахборот хуружлари ва замонавий таҳдидлар авж олаётган мураккаб даврда уларни турли ёт ғоялар таъсиридан асраш, ҳаётда ўз ўрнини тополмаётган ва жамиятдан ажраб қолган ёшларни фаол ҳаётга қайтариш, кўмакка муҳтож қатлам вакиллари билан маҳалла, оила ҳамда шахс кесимида манзилли ишлаш, уларни касб-ҳунар ва таълим билан қамраб олишга қаратилган профилактик чора-тадбирларнинг таъсирчанлигини ошириш зарурлиги таъкидланди. Айни йўналишда агентлик ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан амалга оширилаётган ишлар, келгусидаги устувор вазифалар юзасидан мулоҳазалар билдирилди.

Учрашувда Академия вакиллари ҳам сўз олиб, профессор-ўқитувчилардан иборат ишчи гуруҳлар томонидан криминоген вазияти мураккаб ҳудудларда ёшлар ўртасида содир этилаётган ҳуқуқбузарликларнинг сабаб ва шароитлари ўрганилиб, илмий ёндашувларга асосланган таклиф ҳамда тавсиялар ишлаб чиқилаётгани, мазкур ёндашувлар асосида “маҳалла бешлиги” аъзолари билан жойларда кенг қамровли профилактик ишлар олиб борилаётганини қайд этишди.

Очиқ мулоқот якунида ёшлар сиёсатига оид муҳим таклифлар илгари сурилди.

ИИВ Академияси Ахборот хизмати  

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech