Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

10 декабрь – Ўзбекистон Республикаси давлат мадҳияси қабул қилинган кун

10 Декабрь 2024, 06:12

281

ИИВ Академиясида Ўзбекистон Республикаси давлат мадҳияси қабул қилинган кун муносабати билан маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

1992 йилнинг 10 декабрь санасида "Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси тўғрисида"ги Қонун қабул қилинди. Эрк қўшиғи таълим муассасамизда ҳар тонг жаранглаб, ҳар бир сўз, ҳар бир сатрдаги ватанпарварлик, ташаббускорлик, ижодкорлик ғоялари ходимлар ва курсантларнинг дилларига ғурур ва ифтихор бахш этади.

Ушбу сана муносабати билан ташкил этилган тадбирда Тарих фанлари доктори, профессор Файзулла Эрназаров, Ўзбекистон давлат филармонияси яккахон хонандаси “Маънавият фидойиси” кўкрак нишони соҳиби Саидакбар Холматов ҳамда ИИВ академияси Маъмурий-ташкилий фаолият факультети бошлиғи, фалсафа фанлари доктори, профессор, полковник Сирожжон Бердиқуловлар сўзга чиқди.

Маърузачилар томонидан мадҳиямизда мардона ва шарафларга бой ўтмишимиз, миллий анъана ва қадриятларимиз, тинчлик, осойишталик, миллатлараро тотувлик ва биродарлик каби умуминсоний туйғулар тараннум этилгани, ёшларда Ватанга муҳаббат, бой тарихимизга, чуқур ҳурматни шакллантиришда ва албатта келажак авлод вакилларини ҳар томонлама баркамол ва етук инсонлар бўлиб вояга етишида муҳим тарбиявий восита бўлиб хизмат қилишини таъкидланди.

Тадбир якунида ижро этилган куй-қўшиқлар йиғилганларга байрамона кайфият улашди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech