Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Барча ислоҳотлар инсон қадрини юксалтириш учун

27 Октябрь 2023, 09:10

806

ИИВ Академиясида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами муносабати билан тантанали тадбир бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси давлат мадҳияси ижроси билан бошланган тадбир аввалида ички ишлар органларини халқчил тузилмага айлантириш мақсадида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар эътироф этиб ўтилди.

Дарҳақиқат, кейинги йилларда муҳтарам Президентимиз раҳбарлигида тизим фаолияти “инсон қадри учун” деган эзгу тамойил асосида тубдан ислоҳ қилинди. Жиноятчилик жиловлаш, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, айниқса маҳаллаларни жиноятдан холи ҳудудга айлантириш бўйича самарали ёндашувлар амалиётга жорий қилинди. Шу билан бирга, соҳа учун профессионал кадрлар тайёрлашнинг узлуксиз тизими яратилди.

Тадбирда тизимга қаратилаётган эътибор самарасида эришилаётган ижобий натижалар, Президентимизнинг соҳа ходимларига йўллаган байрам табригида эътироф этилган устувор жиҳатлар, муҳим йўналиш ва вазифалар таъкидлаб ўтилди.

– Ички ишлар органларида хизмат қилиш нафақат етук билим ва салоҳият, балки ватанпарварлик, мардлик, фидойилик сингари фазилатларни талаб қилади. Соҳа ходимлари ўз ҳаётларини гаровга қўйиб бўлса-да, эл-юрт тинчлиги йўлида шарафли бурчларини адо этадилар. Уларнинг матонатли хизмати туфайли жамиятимизда ўзаро ҳамжиҳатлик, хотиржамлик, ободлик ҳукм сурмоқда, – деди Академия бошлиғи.

Шу куни таълим самарадорлигини оширишга муносиб ҳисса қўшаётган бир гуруҳ ходимларга Ички ишлар вазирлигининг идоравий мукофотлари тантанали руҳда топширилди. Ватан, тинчлик, бурч, матонат ва фаровон ҳаётимизни тараннум этувчи куй-қўшиқлар барчага байрамона кайфият улашди.

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech