Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Республика илмий-амалий конференциясига мақолалар қабул қилинади

Республика илмий-амалий конференциясига мақолалар қабул қилинади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 22 июндаги ПФ-6012-сон фармони билан тасдиқланган Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг Миллий стратегияси ҳамда 2021 йил 3 февралдаги ПФ-6155-сон фармони билан тасдиқланган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили»да амалга оширишга оид Давлат дастурининг 22-банди ижросини таъминлаш мақсадида ИИВ Академиясида 2021 йилнинг 21 май куни «Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида»ги қонуннинг ижросини таъминлаш: бугунги ҳолати ва истиқболлари» мавзусидаги республика илмий-амалий конференцияси ўтказилиши режалаштирилган.

 

 

Конференция материаллари алоҳида тўплам сифатида чоп этилиши белгиланган. Шу муносабат билан конференция материаллари тўпламида ўз мақолаларини чоп эттириш истагида бўлган профессор-ўқитувчилар, докторантлар, амалиёт ходимлари ва мустақил изланувчилар 2021 йилнинг 15 май кунига қадар қуйидаги йўналишларда ёзилган мақолаларини юборишлари мумкин:

 

− инсон ҳуқуқлари ва халқаро ҳуқуқнинг долзарб муаммоларига бағишланган масалаларга дахлдор бўлган;

 

− шахснинг конституциявий (субъектив) ҳуқуқлари ва эркинликликларини кафолатлаш, қонуний манфаатларини муҳофаза этишга доир масалалар бўйича;

 

− шахснинг ҳуқуқий мақоми, жумладан фуқаролар, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳуқуқий мақоми билан боғлиқ масалалар бўйича;

 

− Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига қабул қилиш, фуқароликдан чиқиш, фуқароликни йўқотиш ва фуқароликни тиклаш борасидаги қонунчилик ҳамда уни қўллаш амалиётига доир масалалар бўйича;

 

− чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасида бўлишлари тартиби, улар томонидан содир этиладиган ҳуқуқбузарликларнинг сабаблари ва шароитлари, шунингдек олдини олишга доир масалалар бўйича.

 

 

Мақолаларга қўйилган талаблар:

 

− материаллар ўзбек, рус ёки инглиз тилида тақдим этилиши мумкин;

 

− мақолалар А-4 ўлчовидаги қоғозга, юқоридан ва пастдан 2 см, чапдан 3 см, ўнгдан 1,5 см жой қолдириб, 1 нусхада расмийлаштирилади. Мақоланинг номи 1,5 интервалдан сўнг муаллифнинг фамилияси, исми ва отасининг исми тўлиқ ёзилади, 1 интервалдан кейин муаллифнинг лавозими, илмий унвони ва даражаси (агарда бўлса) кўрсатилади. Сўнгра 1,5 интервал қолдирилиб, матннинг мазмуни ёзилади. Матннинг электрон нусхаси MS Word дастурида, Times New Roman шрифтида, 14 кегел катталигида 1,5 интервалда ва 6-7 бетгача ҳажмда бўлиши зарур.

 

Мақолалар матнлари илмий, техник ва стилистик таҳрир қилинган бўлиши лозим. Ушбу талабларга жавоб берадиган мақолалар конференция материаллари тўпламига киритилади ва нашр этилади.

 

Чоп этилмаган мақолалар муаллифларга қайтарилмайди ҳамда қайта кўриб чиқилмайди.

 

Ташкилий қўмита: Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси “Жамоат тартиби ва хавфсизликни таъминлаш” кафедраси.

 

Телефон рақам (Telegram): (+998) 99 401-41-59.

 

 

 

Жамоат тартиби ва хавфсизликни таъминлаш кафедраси

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech