Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Илмий кенгаш қошидаги илмий семинарнинг навбатдаги мажлиси ҳақида

Илмий кенгаш қошидаги илмий семинарнинг навбатдаги мажлиси ҳақида

2021 йилнинг 26 ноябрь куни ИИВ Академияси ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.31/30.12.2019.Yu.25.02 рақамли илмий кенгаш қошидаги илмий семинарнинг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтади.

Илмий семинар мажлисида Академияси изланувчилари Э.У.Азизовнинг “12.00.02 – Конституциявий ҳуқуқ. Маъмурий ҳуқуқ. Молия ва божхона ҳуқуқи” ихтисослигидан юридик фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун “Ички ишлар органларида қонунлар ижросини таъминлаш механизмини такомиллаштириш” мавзусидаги ҳамда Т.Х. Алтмишевнинг “12.00.14 – Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси. Жамоат хавфсизлигини таъминлаш. Пробация фаолияти” ихтисослигидан юридик фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун “Ахлоқ тузатиш ишлари жазосининг ижросини такомиллаштириш (пробация фаолияти таҳлили асосида)” мавзусидаги диссертация ишлари муҳокама қилинади.

Мажлис Академия Ахборот-ресурс марказининг Илмий кенгаш ва диссертациялар ҳимояси хонасида, соат 14:30 да бошланади.

 

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech