Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2021 йил 6 февралдаги “Ички ишлар органлари ходимларининг чет тилини билиш даражасини аниқлаш тўғрисида”ги 46-сон ҳамда 2021 йил 25 мартдаги “Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг айрим буйруқларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги 90-сон буйруқларига асосан ички ишлар органлари ходимларининг чет тилларини билиш даражасини аниқлашнинг иккинчи босқич оғзаки суҳбат («тинглаб тушуниш», «ўқиш», «гапириш», «ёзиш») имтиҳонлари жорий йилнинг 5-8 май кунлари Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети ҳузуридаги Чет тилларни ўқитишнинг инновацион методикаларини ривожлантириш республика илмий-амалий марказида ўтказилади (Манзил: Тошкент шаҳри Чилонзор тумани Кичик ҳалқа йўли кўчаси Г-9а мавзеси 21-а уй. Мўлжал: Фарход бозори). Ўзбекистон Республикаси ИИВ Марказий аппарати, ИИВ таълим муассасалари ҳамда ҳудудий ички ишлар органлари ходимларининг чет тиллар бўйича иккинчи босқич оғзаки суҳбат («тинглаб тушуниш», «ўқиш», «гапириш», «ёзиш») имтиҳонларини топшириш ЖАДВАЛИга мувофиқ барча ходимларнинг имтихонарни ўз вақтида келиб топширишлари сўралади.
Имтиҳон топшириш жадвали билан танишиш
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси
Чет тиллар маркази