Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 15 апрелдаги «Ички ишлар органлари учун профессионал кадрларни тайёрлашнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ–5076-сон Қарори ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси фаолиятини ислоҳ этишга доир Ривожланиш стратегиясининг 3.10.4-банди ижросини таъминлаш мақсадида 2021 йилнинг 10 июнь куни соат 11:00да Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академиясида «Ички ишлар органлари учун малакали мутахассис кадрлар тайёрлашда криминалистика ва юридик психологиянинг роли ҳамда ўзаро алоқадорлигини ривожлантириш истиқболлари» мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференция ўтказилиши режалаштирилган.
Халқаро конференция материаллари алоҳида тўплам сифатида чоп этилиши белгиланган. Шу муносабат билан конференция материаллари тўпламида ўз мақолаларини чоп эттириш истагида бўлган профессор-ўқитувчилар, докторантлар, амалиёт ходимлари ва мустақил изланувчилар 2021 йилнинг 31 май кунига қадар қуйидаги йўналишларда ёзилган мақолаларини юборишлари мумкин:
− криминалистика, суд-экспертизаси, жиноят процесси ва психология соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотлар;
− криминалистика ва юридик психологиянинг ўзаро алоқадорлигини қонуний манфаатларини таъминлашнинг ҳуқуқий асослари;
− криминалистик ахборот тизимида жиноят содир этишда иштирок этган шахснинг ташқи кўринишини ахамияти;
Тезисларга қўйилган талаблар:
− материаллар ўзбек, рус ёки инглиз тилида тақдим этилиши мумкин;
− тезислар А-4 ўлчовидаги қоғозга, юқоридан ва пастдан 2 см, чапдан 2 см, ўнгдан 2 см жой қолдириб, 1 нусхада расмийлаштирилади. Мақоланинг номи 1,5 интервалдан сўнг муаллифнинг фамилияси, исми ва отасининг исми тўлиқ ёзилади, 1 интервалдан кейин муаллифнинг лавозими, илмий унвони ва даражаси (агарда бўлса) ва E-mail манзили кўрсатилади. Сўнгра 1,5 интервал қолдирилиб, матннинг мазмуни ёзилади. Матннинг электрон нусхаси MS Word дастурида, Times New Roman шрифтида, 14 кегел катталигида 1,5 интервалда ва 5 бетгача ҳажмда бўлиши зарур.
Тезислар билан бирга муаллифлар (3х4 см) фотосуратларини топширишлари лозим.
Тезислар матнлари илмий, техник ва стилистик таҳрир қилинган бўлиши мақсадга мувофиқ. Ушбу талабларга жавоб берадиган тезислар халқаро конференция материаллари тўпламига киритилади ва нашр этилади.
Чоп этилмаган тезислар муаллифларга қайтарилмайди ҳамда қайта кўриб чиқилмайди.
Ташкилий қўмита: Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси “Криминалистик экспертизалар” кафедраси.
Телефон рақам (Telegram): (+99 8) 99 843-27-83
Электрон почта манзили: anvar.xusanov1983g@gmail.com