Ички ишлар органларида “Ёшлар ойлиги” муносабати билан ИИВ академияси профессор-ўқитувчилари ва ходимлари “Заковат”да беллашдилар.
“Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” шиори остида ўтказилган интеллектуал ўйинда 26 та жамоа қатнашди. Беллашув давомида жамоаларга 20 та савол йўлланди.
Билимлар баҳси якунида ИИОнинг маъмурий фаолияти кафедраси жамоаси биринчи, Жиноят-процессуал ҳуқуқи кафедраси жамоаси иккинчи, Криминология кафедраси жамоаси учинчи ўринни эгаллади.
Тадбир маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, иштирокчиларнинг билим даражаси ва интеллектуал қобилиятини ошириш, мустақил фикрлайдиган, зукко ва фаол ёшларни қўллаб-қувватлашда муҳим аҳамият касб этди.
ИИВ академияси Ахборот хизмати