Очиқлик, тезкорлик ва холислик
O'z Ўзб Рус En

Янгиликлар

“Зарқўрғон”да хавфсиз муҳит яратилади

5 Март 2026, 17:26

68

Пойтахтимизнинг Чилонзор туманидаги маҳаллаларда аҳоли учун хавфсиз муҳит яратиш борасида қандай ишлар амалга оширилмоқда?

“Зарқўрғон” маҳалла фуқаролар йиғинида ИИВ академияси масъуллари, “еттилик” тизими вакиллари ҳамда ишчи гуруҳ аъзолари иштирокида ўтказилган йиғилишда маҳалланинг криминоген вазияти атрофлича муҳокама қилинди.

Айтиш жоизки, маҳалладаги 22 та кўп қаватли уйда 5 мингдан зиёд аҳоли истиқомат қилади. Ўтган йили 24 та жиноят қайд этилган бўлиб, шундан 19 тасини олдини олиш мумкин бўлган жиноятлар ташкил қилган.

Ўрганишлар давомида маҳалла ҳудудида 7 та “жиноят ўчоғи” аниқланган. Криминоген омилларни бартараф этиш мақсадида 16 та таклиф ва тавсия ишлаб чиқилиб, биринчи чорак учун мўлжалланган “йўл харита”га киритилган.

Хавфсизлик чораларини кўчайтириш учун ҳудудлар 3 ташвиш тугмаси, 7 та замонавий камера билан таъминланди. Қўшимча патруллик йўналиши ташкил қилиниб, жамоат хавфсизлигини мунтазам назорат қилиш йўлга қўйилди. Шу билан бирга, маҳалланинг кўркига салбий таъсир кўрсатаётган жойлар ободонлаштирилиб, ёруғлиги таъминланмаган кўчаларга тунги чироқлар ўрнатилди.

Бундан ташқари, аҳоли иштирокида 2 маротаба жиноят муҳокамаси, 5 маротаба сайёр қабуллар ташкил қилинди. Билдирилган мурожаатлар асосида 60 га муаммоли масалалар жойида ҳал қилинди. Фуқароларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш мақсадида ўтказилган учрашувларда 300 дан зиёд тарғибот матриаллари тарқатилди.

Бугунги кунда ҳар бир хонадонга манзилли борилиб, оилалардаги муаммолар ўрганилмоқда. Аниқланган “хавф гуруҳи”даги шахслар ва ижтимоий профилактика объектлари билан тегишли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Йиғилиш давомида маҳалла ҳаёти билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди. Билдирилган таклифлар асосида жиноятчиллика сабаб бўлиши мумкин бўлган омилларга барҳам бериш, аҳоли билан мунтазам мулоқот қилиш орқали ечимини кутаётган масалаларни ўз вақтида ҳал қилиш, криминоген хавфи юқори ҳудудларга қўшимча куч-вочиталарни йўналтириш, “маҳалла еттилиги”нинг фаолиятини янада кучайтириш юзасидан вазифалар белгилаб олинди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech