Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Зарарли иллатларнинг оқибати тушунтирилди

11 Октябрь 2025, 07:10

45

ИИВ академияси профессор-ўқитувчилари томонидан “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” миллий тадқиқот университетида ҳуқуқий тарғибот ўтказилди.

Университет раҳбарияти, талабалар, “Мирзо Улуғбек” маҳалласи фаоллари иштирокида ўтган тадбир ёшлар ўртасида гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, зарарли иллатлардан уларни огоҳ этиш мақсадида ташкил қилинди.

Тадбирда академиянинг Тезкор-қидирув фаолияти кафедраси бошлиғи Р. Раҳимхўжаев, магистратура тингловчиси А. Джагбаров ва бошқалар сўзга чиқиб, ёшлар томонидан содир этилаётган ҳуқуқбузарликларнинг асл омиллари, гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар таъсирига тушиб қолиш, уларнинг ноқонуний савдоси билан шуғулланишнинг оқибатлари ҳақида тушунча бериб ўтишди.

Шунингдек талабаларга “Мирзо Улуғбек” маҳалласида жиноятчиликни жиловлаш борасида олиб борилаётган чора-тадбирлар ҳақида маълумот берилиб, огоҳликни тарғиб қилувчи тарғибот материаллари тарқатилди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech