ИИВ академиясида шу мавзуга бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.
Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси факультети ташаббуси билан ўтказилган тадбирда профессор-ўқитувчилар ва “ҳуқуқбузарликлар профилактикаси фаолияти” ихтисослиги бўйича таълим олаётган курсантлар қатнашди.
Давра суҳбатида глобаллашув жараёнларининг ижобий томонлари, таълим тизимига татбиқ қилинаётган илғор ёндашувлар, юртимиз ёшлари учун яратилаётган кенг имкониятлар, замонавий таълимда педагог ва билим олувчи ўртасида самарали ҳамкорликни таъминлаш омиллари хусусида сўз борди.
Ҳозирги ислоҳотлар даврида ички ишлар органларида юқори малакали кадрларга эҳтиёж ортиб бораётгани, кейинги йилларда “таълим кластери” яратилиб, кадрлар тайёрлашнинг яхлит тизими йўлга қўйилгани, академияда ўқиётган курсантлар касбий билим ва кўникмаларни эгаллашда талабчан бўлиши зарурлиги таъкидланди.
– Бугун замон ўзгаряпти, шунга мос янги талаблар пайдо бўлмоқда. Илгари масъулият фақат педагоглар зиммасида бўлса, бугун кўпроқ ёшлар эътибор марказида бўлаяпти. Чунки кучли интеграция жараёнлари ёшлардан янада шижоатли бўлишни, ўз устида тинимсиз ишлашни, илғор ютуқларни ўзлаштиришни талаб этмоқда, – деди магистратуранинг Бошқарув фанлари кафедраси катта ўқитувчиси Тоҳир Муллажонов.
Тадбирда дуал таълимнинг ўзига хос жиҳатлари, имкониятлари, “курсант – таълим – амалиёт” тизимида ўқув жараёнларини янада такомиллаштириш масалалари ҳақида фикр алмашлди. Ёшларга зарур тавсиялар берилди.
ИИВ академияси Ахборот хизмати