Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Замонавий раҳбар қандай бўлиши керак?

30 Сентябрь 2025, 08:09

21

ИИВ академиясида Республика маънавият ва маърифат маркази раҳбари Отабек Ҳасанов иштирокида давра суҳбати ўтказилди.

Сиёсатшунос олим магистратура тингловчиларига раҳбарликнинг замонавий қоидалари ҳақида маъруза қилди.

Очиқ мулоқот тарзида ўтган тадбирда мамлакатимизда рўй бераётган ижобий ўзгаришлар, ислоҳотлар даврининг ўзига хос талаблари, давлат органлари фаолиятининг халқчиллигини оширишда раҳбар кадрларнинг ўрни хусусида сўз борди.

Отабек Ҳасанов ислоҳотлар самарадорлиги кўп жиҳатдан раҳбарларга, уларнинг касбий салоҳияти, профессионал компетенциялари ва шахсий фазилатларига боғлиқ эканлигини таъкидлаб, тингловчиларга зарур тавсиялар берди.

Тадбир давомида ички ишлар органларининг замонавий бошлиқлари қандай бўлиши кераклиги, бошқарувнинг самарали усуллари, тизимни аҳолига янада яқинлаштирадиган мезонлар юзасидан атрофлича фикр алмашилди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech