Очиқлик, тезкорлик ва холислик
O'z Ўзб Рус En

Янгиликлар

“Заковат” билим ва тафаккурни чархлайди

2 Октябр 2026, 20:38

41

Ёшлар куни муносабати билан Ички ишлар вазирлиги академиясининг 3-босқич курсантлари “Заковат” интеллектуал ўйинида беллашди.

Ички ишлар органларида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, етук билим ва салоҳиятли кадрларни тайёрлаш, ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадида ўтказилган тадбирда ўттиздан ортиқ жамоа қатнашди.

Ҳуқуқ, адабиёт, тарих ва бошқа йўналишларга оид саволлар курсантларнинг билим тафаккури, дунёқараши, мантиқий фикрлаши, ҳозиржавоблигини синовдан ўтказди. Қизиқарли ўйин якунида энг юқори кўрсатчикларни қайд этган 3 та жамоа саралаб олиниб, китоблар тўплами билан тақдирланди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech