Очиқлик, тезкорлик ва холислик
O'z Ўзб Рус En

Янгиликлар

Юзма-юз мулоқот курсантларга мотивация берди

9 Январ 2026, 19:42

118

Ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, келажак мақсадлари сари руҳлантириш, ҳаётда муносиб ўрин эгаллаши учун тўғри йўналтириш уларнинг истиқболини белгилайди.

ИИВ академиясида таълим олаётган магистратура тингловчилари ва курсантлар қизлар иштирокида ўтказилган учрашув ана шу мақсадни кўзлагани билан муҳим аҳамият касб этди.

Тадбирда хотин-қизларнинг давлат ва жамият ҳаёти, айниқса ички ишлар органлари тизимидаги ўрни, соҳада хизмат қилаётган матонатли ва фидойи ходималар, улар зиммасидаги масъулиятли вазифалар, курсант қизларни турмушга тайёрлашда эътибор қаратилиши зарур бўлган жиҳатлар, оилаларда соғлом маънавий муҳитни қарор топтиришда қизларни касб-ҳунарга йўналтиришнинг аҳамияти ҳақида сўз юритилди.

Магистратура тингловчилари сўз олиб, кўп йиллик амалий тажрибалари мисолида ички ишлар органлари ёш ходимларидан талаб этиладиган касбий фазилатлар, хизмат машаққатларини енгиш усуллари ҳақида тавсиялар бериб ўтишди. Очиқ мулоқот тарзида ўтган тадбир давомида ёш авлод вакиллари келгуси фаолиятлари учун керакли бўлган мотивоцион маслаҳатлар олдилар.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech