Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Юртимиз паҳлавонлари Чирчиқда жам бўлди

07 Апрель 2025, 08:04

79

Тошкент вилоятида баҳодирлар ўйинлари ва тош кўтариш бўйича Ўзбекистон очиқ чемпионати бўлиб ўтди.

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети мезбонлик қилган мусобақада ёшлар, катталар ва фахрийлардан иборат 200 дан ортиқ паҳлавонлар ғолиблик учун куч синашди.

Чемпионатнинг тош кўтариш баҳслари ИИВ академияси вакиллари учун омадли якунланди. Жамоамиз аъзоларидан курсант М. Баҳодиров (95 кг) кумуш медални қўлга киритган бўлса, А. Юсупов (78 кг), Ж. Мухторжонов (85 кг), Ш. Бахтиёров (95 кг) ва Ш. Худойназаровга (+95 кг) бронза медаллар насиб қилди. Шунингдек, яна бир вакилимиз, Жанговар ва жисмоний тайёргарлик кафедраси доценти, капитан А. Мирзаев (73 кг) фахрийлар ўртасида олтин медалга сазовор бўлди.

Совриндорлар Ўзбекистон баҳодирлар ўйинлари ва тош кўтариш федерацияси ва бошқа ташкилотлар томонидан муносиб тақдирланди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech