Кейинги кунларда ИИВ академияси курсантлари турли спорт мусоқабаларида қатнашиб, юқори натижаларга сазовор бўлишди.
Хусусан, 1-2 май кунлари Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида миллий кураш бўйича мусобақа ўтказилди. Ҳарбий ва ҳарбийлаштирилган олий таълим муассасалари курсантлари ўртасида ўтган мусобақада М. Илҳомов (60 кг), А. Лутфуллоев (66 кг), О. Муродов (81 кг) иккинчи, Ҳ. Матниёзов (73 кг) учинчи ўринни қўлга киритди.
7 май куни турдош олий таълим муассасалари курсантлари пойтахтимизда енгил атлетика бўйича беллашди. Якуний натижаларга кўра, 100 метр масофага югуришда Ё. Зойиров иккинчи, 400 метр масофага югуришда Д. Убайдуллаев учинчи, 3000 метр масофага югуришда М. Садриддинов иккинчи, швед эстафетасида эса жамоамиз учинчи ўринни эгаллади. Умумжамоа ҳисобида вакилларимиз мусобақани учинчи ўрин билан якунлашди.
10 май куни пойтахтимиз “Мен ғолиб” ватанпарварлик югуриш мусобақасига мезбонлик қилди. “Янги Ўзбекистон” боғида бўлиб ўтган тадбирда 2 мингдан ортиқ иштирокчи қтнашди. Мусобақа сўнггида курсантларимиз яккалик ва жамоавий баҳсларда совриндорлар сафидан жой олиб, медаль ва пул мукофотлари билан тақдирланди.
ИИВ академияси Ахборот хизмати