
Пойтахтимиздаги “ЖАР” спорт мажмуасида жит-кун-до бўйича Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди.
Унда юртимизнинг турли ҳудудларидан келган спорт усталари билан бирга, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва улар тасарруфидаги олий таълим муассасалари вакиллари ҳам қатнашди.
Мамлакат биринчилигининг ўсмирлар ўртасидаги баҳсларида ИИВ академияси курсантлари ҳам муносиб иштирок этишди. Жамоамиз аъзоларидан Д. Элов, А. Атаханов, Б. Дониёров ва М. Давуров барча рақибларини мағлубиятга учратиб, олтин медалларга сазовор бўлишди.
Бундан ташқари, жит-кун-до спорт турини янада оммалаштиришга қўшаётган муносиб ҳиссаси учун ИИВ академияси федерациянинг махсус соврини билан тақдирланди.
ИИВ академияси Ахборот хизмати