Очиқлик, тезкорлик ва холислик
O'z Ўзб Рус En

Янгиликлар

Ёшларга янги асар тақдим қилинди

5 Март 2026, 19:30

62

ИИВ академиясида “Темур. Юксалиш ва ҳукмронлик йўли” асарининг тақдимоти бўлиб ўтди.

Тадбирда мазкур асарни чоп этиш ташаббускори бўлган ижодий гуруҳ вакиллари, таълим муассасаси профессор-ўқитувчилари ва курсантлар иштирок этди.

Америкалик тарихчи олим Беатрис Форбс Мэнц қаламига мансуб янги китобда Соҳибқирон Амир Темурнинг сиёсий майдонга чиқиши, марказлашган давлат барпо этиш йўлидаги мураккаб жараёнлар, ҳарбий юришларининг стратегик асослари ҳамда темурийлар салтанатининг кейинги тақдири чуқур илмий таҳлил асосида ёритилган. 

Тадбирда Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Ёшлар парламенти раиси О. Собитов, темуршунос олим Ш. Жўраев ва бошқалар сўз олиб, буюк аждодимиз таваллудининг 690 йиллиги муносабати нашрдан чиқарилган асар Амир Темур шахсияти ва темурийлар даврини чуқур ўрганишда муҳим манба бўлиб хизмат қилишини таъкидлаб ўтишди.  

Тақдимотда асар муаллифининг илмий фаолияти, китобни кенг оммага ҳавола этишгача бўлган ижодий жараёнлар ҳақида фикр-мулоҳазалар билдирилди. Тадбир “Pir nashr” нашриёти томонидан ташкил этилган китоблар ярмаркаси билан давом этди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech