ИИВ Ўқув-дала марказида бошланғич ҳарбий тайёргарликдан ўтаётган академия курсантлари учун концерт дастури уюштирилди.
Мустақиллигимизнинг 35 йиллиги муносабати билан ўтказилган тадбир “Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ва келажак яратамиз!” шиори остида ёшларни бирлаштирди.
Концерт дастурида таниқли ижодкорлар ва бадиий ҳаваскорлик жамоалари томонидан она Ватанимизни, юртимизда ҳукм сураётган тинчлик, осойишталик ва фаровонликни, истиқлол шукуҳини тараннум этувчи қўшиқлар ижро этилди. Асрлар оша авлоддан-авлодга ўтиб келаётган миллий рақсларимиз намойиш қилинди.
Шу куни ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини мустаҳам қарор топтириш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш мақсадида турли спорт беллашувлари ҳам ташкил этилди. Байрам муносабати билан ўтказилган тадбирлар ёшларга кўтаринки руҳ ва кайфият бағишлаши билан бирга, янги ўқув йили олдидан муносиб туҳфа бўлди.
ИИВ академияси Ахборот хизмати