Ички ишлар вазирлиги академияси ёш ходимлари ўртасида “Энг яхши китобхон” танловининг таълим муассасаси бўйича босқичи ўтказилди.
Ички ишлар органларида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, ходимларнинг билим ва интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, китобхон ёшлар сафини янада кенгайтириш мақсадида ташкил қилинган танловда турли таркибий тузилмаларда хизмат қилаётган юз нафарга яқин ёшлар қатнашди.
Ҳайъат аъзолари “Бадиий асар билимдони”, “Тезкор савол-жавоб”, “Мен севган адиб” каби уч йўналиш бўйича иштирокчиларнинг билими ва китобхонлик даражасини баҳолаб борди.
Танлов якунига кўра, 1-ўрин Ички ишлар органларининг маъмурий фаолияти кафедраси катта ўқитувчиси, катта лейтенант Моҳинур Облоқуловага, 2-ўрин Саф қисми отряд командирининг тарбиявий ишлар бўйича ўринбосари, капитан Руслан Холбоевга, 3-ўрин Ўқув жараёнини ташкил этиш ва режалаштириш бўлими ўқитувчи-методисти, катта лейтенат Нодирбек Жуманиёзовга насиб қилди.
Ғолиб ва совриндорлар диплом ҳамда эсдалик совғалари билан рағбатлантирилди.
ИИВ академияси Ахборот хизмати