Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Янгиликлар қисқа сатрларда

26 Сентябрь 2025, 08:09

46

ИИВ академиясида “Жадидлар – миллат фидойилари” кўрик-танловининг таълим муассасаси босқичи ўтказилди.

Маърифатпарвар боболаримизнинг фаолиятини ўрганиш ва ёшлар ўртасида кенг тарғиб қилиш мақсадида ташкил этилган кўрик-танлов 3 та шартдан иборат бўлди.

Қизиқарли ўтган тадбир якунида 3-ўқув курсининг “Уйғониш” жамоаси 1-ўринни эгаллаб, кўрик-танловнинг турдош олий таълим муассасалари ўртасида бўлиб ўтадиган босқичида қатнашиш имкониятига эга бўлди.

* * *

Академия спорт мажмуасида миллий кураш бўйича мусобақа ўтказилди.

Бошлиқ кубоги учун ташкил этилган беллашувда курсантлар олтита вазн бўйича ўз маҳоратларини намойиш қилдилар. Муросасиз баҳслар якунида Муҳаммадали Илҳомов (60 кг), Ҳиндолбек Матниёзов (66 кг), Холбек Турабеков (73 кг), Озодбек Муродов (81 кг), Озодбек Ашуров (90 кг), Шоҳжаҳон Худойназаровлар (+90 кг) ғолибликни қўлга киритди.

* * *

“Кибержиноятлар ва улардан ҳимояланиш” мавзуида ўтказилган тадбир курсантларнинг соҳага оид билимларини мустаҳкамлашга хизмат қилди.

Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот технологиялари соҳасида жиноятчиликка қарши курашиш бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган тадбирда кибержиноятларнинг ўзига хос хусусиятлари, уларни аниқлаш ва исботлаш усуллари, улардан ҳимояланиш ҳақида тушунча берилди. Курсантлар ўзларини қизиқтирган саволларга соҳа мутахассисидан жавоб олди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech