ИИВ академиясида “Ибрат фарзандлари” лойиҳасининг тақдимоти бўлиб ўтди.
Тадбирда хорижий тилларни ўрганишга қизиқувчи ёшлар учун яратилган лойиҳа ва унинг имкониятлари ҳақида маълумот берилди. Курсантлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олиб, хорижий тиллар бўйича билимларини оширишни мақсад қилдилар.
* * *
ИИВ Шахсий хавфсизлик бош бошқармасининг таълим муассасалари бўйича бўлими томонидан Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари академик лицейларида учрашув ўтказилди.
Таълим муассасалари ўқитувчилари, ўқувчилар ва ота-оналар иштирок этган тадбирда ўқишга киритиш билан боғлиқ коррупциявий ҳолатларнинг аянчли оқибатлари тушунтирилиб, йиғилганлар огоҳликка чорланди.
* * *
ИИВ академияси курсантларининг медиасаводхонлигини ошириш мақсадида машғулот ўтказилди.
Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ўқитувчиси Шоҳрух Қосимов таклиф қилинган машғулотда ОАВларига интервью беришнинг ўзига хос жиҳатлари, медиасаводхонлик кўникмаларини ошириш, журналист ва блогерлар билан мулоқот қилиш усуллари ёритилди.
ИИВ академияси Ахборот хизмати