Тошкентдаги Сингапур менежментни ривожлантириш институти ҳамда Central Asian University таълим муассасасида ҳуқуқий тарғибот тадбири ўтказилди.
Профессор-ўқитувчилар, талабалар ва ҳудудий ички ишлар органлари вакиллари қатнашган учрашувларда ИИВ академияси магистратура тингловчилари сўзга чиқиб, ёшлар ўртасида содир этилаётган жиноятлар ва уларнинг барвақт олдини олиш омиллари ҳақида маъруза қилдилар.
* * *
ИИВ академиясида Ўзбекистон халқаро ислом академияси академик лицейи ўқувчилари учун “Очиқ эшиклар куни” ташкил қилинди.
Тадбир давомида ўқувчилар ахборот-ресурс маркази, ўқув биноси, саф майдони, спорт мажмуаси ҳамда маънавият ва маърифат масканида бўлиб, яратилган шароитлар билан танишдилар. Шунингдек, ҳарбий тайёргарлик фани доирасида ташкил қилинган кўргазмани томоша қилдилар.
* * *
Пойтахтимизда қўл жанги бўйича Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди.
Номдор спортчилар қатнашган мусобақанинг ҳар бир вазн тоифасидаги баҳслари қизғин ўтди. ИИВ академияси катта ўқитувчиси, капитан Мухтор Етмишбоев (88 кг) мусобақа давомида барча рақибларини мағлуб этиб, Ўзбекистон чемпиони деган номга сазовор бўлди.
* * *
ИИВ академияси ташаббуси билан Янгийўл шаҳридаги 1-сон ихтисослашган давлат умутаълим мактабида “Заковат” ўйини ўтказилди.
Мактаб фаоллари билан ҳамкорликда ташкил қилинган интеллектуал ўйинда 12 та жамоа иштирок этди. Қизиқарли руҳда ўтган беллашув сўнггида фахрли ўринларни қўлга киритган жамоалар ҳамда энг фаол ўқувчилар китоблар билан тақдирланди.
ИИВ академияси Ахборот хизмати