Пойтахтимиздаги Адиблар хиёбонида маърифатпарвар адиб Маҳмудхўжа Беҳбудий таваллудининг 150 йиллигига бағишланган тадбир ўтказилди.
Шу куни ИИВ академияси курсантлари ва П.Беньков номидаги Республика ихтисослаштирилган рассомлик мактаби ўқувчилари ўзлари чизган расмларни намойиш этдилар. Беҳбудийнинг жадидчилик фаолияти акс этган суратлар томошабинларда катта таассурот қолдирди.
* * *
ИИВ академиясида ходимлар ва тингловчи-курсантлар учун донорлик акцияси ташкил қилинди.
Соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, донорликни ривожлантириш, қонга муҳтож беморларни қўллаб-қуватлаш мақсадида ўтказилган тадбирда 150 нафардан ортиқ кўнгилли қатнашди.Тиббиёт мутахассислари томонидан донорликнинг фойдали томонлари ҳақида тушунтиришлар олиб борилди.
* * *
Пойтахтимизда ИИВ таркибий тузилмалари ва ҳудудий бўлинмалари ўртасида енгил атлетика бўйича мусобақа бўлиб ўтди.
Вазир кубоги учун кечган қизиқарли баҳслар якунида Қоровул қўшинлари биринчи, ИИВ академияси иккинчи, Андижон вилояти ИИБ жамоаси учинчи ўринни эгаллади. Шунингдек, эстафетали югуриш бўйича 4 нафар курсантимиз шахсий ҳисобда иккинчи натижани қайд этди.
Ғолиб ва совриндорлар кубок, медаль, диплом ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.
ИИВ академияси Ахборот хизмати