Ички ишлар органларида “Маънавият ойлиги” доирасида ИИВ академияси курсантлари тизим тарихи музейига бордилар.
Тарвиявий ишлар самарадорлигини ошириш, ёшларнинг ватанпарварлик руҳини юксалтириш, касбига бўлган садоқатини кучайтириш мақсадида ташкил қилинган тадбир давомида курсантлар мамлакатимиз ички ишлар органлари тарихи ҳақида бой маълумотга эга бўлдилар.
* * *
ИИВ академиясида Тошкент шаҳар суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати судьялари ва курсантлар иштирокида мулоқот ташкил қилинди.
Таълим сифатини ошириш мақсадида ўтказилган тадбир курсантларнинг меҳнатга оид муносабатлар ва низоларни ҳал қилиш юзасидан билимларини мустаҳкамлашга хизмат қилди.
* * *
ИИВ академияси магистрлари учун Ҳуқуқни муҳофааза қилиш академиясида машғулотлар ташкил қилинди.
Тингловчилар “ИИОларида қонунчилик ижроси устидан прокурор назоратининг ўзига хос хусусиятлари” ҳамда “Рақамли криминалистика, рақамли далилларни қайд этиш, мобиль қурилмалар криминалистикаси” мавзусида маҳорат машғулотларида қатнашиб, ўқув жараёнидаги янгиланишлар билан танишдилар.
ИИВ академияси Ахборот хизмати