ИИВ академиясида “Очиқ эшиклар куни” тадбири ўтказилди.
Тадбир давомида ИИВнинг Тошкент вилоятидаги академик лицейида таълим олаётган иқтидорли ўқувчилар ўқув жараёнлари, яратилган замонавий шароитлар билан танишиб, “Ҳаёт академияси” фильмини томоша қилишди.
* * *
ИИВ академияси магистратурасида амалиётдаги тажрибали раҳбарлар томонидан навбатдаги ўқув машғулотлари ташкил этилди.
“Терроризм ва диний экстремизмга қарши курашишнинг долзарб йўналишлари” ва “Мустақиллик йиллари республикамиз ҳудудида содир қилинган террорчилик ҳаракатлари: сабаб ва оқибатлар” мавзуларида ўтказилган машғулотларни ИИВ Тезкор-қидирув департаменти бошлиғи ўринбосари М. Миралимов ҳамда Махсус операцияларни мувофиқлаштириш бошқармаси Махсус тайёргарлик ўқув маркази цикл бошлиғи В. Клементев ўтказди.
* * *
ИИВ академияси спорт мажмуасида армлестлинг бўйича мусобақа бўлиб ўтди.
Ёшларни жисмонан чиниқтириш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш мақсадида уюштирилган беллашувлар якунида курсантлардан Ж. Тиллаев, Э. Аҳадов, М. Саъдуллаев совринли ўринларни эгаллади.
* * *
ИИВнинг Тошкент вилоятидаги академик лицейида “Уч авлод учрашуви” маънавий-маърифий тадбири ўтказилди.
Истеъфодаги генерал-майор Тоҳир Муллажонов ўқувчилар билан учрашиб, ички ишлар органлари тизимининг шарафли фаолияти мисолида ёшларни ватанпарвар ва касбга садоқатли бўлишга ундади.
Шунингдек масканда академия катта ўқитувчиси И. Ҳайдаров томонидан ўтказилган профилактик тадбирда гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг хатарли оқибатлари амалий мисоллар ёрдамида ўқувчиларга тушунтириб ўтилди.
ИИВ академияси Ахборот хизмати