Ватан ҳимоячилари байрами муносабати билан ИИВ академиясида спорт мусобақалари ўтказилди.
Ёшларнинг жанговар шайлиги ва жисмоний тайёргарлигини ошириш мақсадида ташкил қилинган тадбирда курсантлар армрестлинг, енгил атлетика, стол тенниси ва шахмат бўйича беллашдилар.
Курашларга бой ўтган ўтган мусобақа якунида ҳар бир йўналишда совриндорлар аниқланиб, диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
* * *
ИИВ ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаментида “Миллий армия – она Ватан қалқони, тинчлигимиз посбони!” мавзуида тадбир бўлиб ўтди.
Унда ИИВ академиясининг Ҳарбий тайёргарлик кафедраси вакиллари сўзга чиқиб, Қуролли Кучларимизнинг бугунги замонавий қиёфаси, соҳада амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар, бундан кўзланган стратегик мақсад ва вазифалар, юртимизда тинчлик ва осойишталикни таъминлашда ички ишлар органлари ходимларининг ўрнига тўхталди.
* * *
ИИВ академияси ташаббуси билан Тошкент давлат шарқшунослик университетида ватанпарварликни тарғиб қилувчи тадбир ўтказилди.
Шарафли касб соҳиблари ҳамда ёш авлод вакиллари ўртасида кечган мулоқотда Ватан туйғуси, тинчлик ва осойишталикнинг нақадар улуғ неъмат эканлиги, юртга дахлдорлик ҳисси билаш яшашт саодати, Қуролли Кучларимизда олиб борилаётган ислоҳотларнинг устувор йўналиш ва мақсадлари ҳақида сўз борди.
ИИВ академияси Ахборот хизмати