Очиқлик, тезкорлик ва холислик
O'z Ўзб Рус En

Янгиликлар

Хотин-қизлар фаоллиги – жамиятнинг муҳим омили

2 Апрел 2026, 20:39

34

Ёшлар куни муносабати билан ИИВ академиясида “Раҳбар ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди.

Ички ишлар вазирлиги департамент бошлиғи ўринбосари, Маънавий-маърифий ишлар хизмати раҳбари Соҳибжамол Жолдасова ва унинг хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари Наргиза Миржалолова академияда фаолият юритаётган аёл ходималар ва таълим олаётган курсант қизлар билан учрашди.

Учрашувда юртимиз хотин-қизлари учун яратилаётган кенг имкониятлар эътироф этилди. Янги Ўзбекистонда хотин-қизларнинг ўрни ва нуфузи тобора юксалиб бораётгани, бунинг самарасида аёллар барча соҳалар қатори ички ишлар органлари тизимида ҳам самарали меҳнат қилаётгани айтиб ўтилди. 

“Аёлларимизни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, иқтидор ва салоҳиятини рўёбга чиқариш, айниқса курсант қизларимизни билимли, фидойи, ватанпарвар инсонлар этиб тарбиялаш устувор вазифаларимиз саналади. Президентимиз битта қизни ўқитсак, бутун оилани ўқитган бўламиз, дея бежиз айтмаганлар”, - деди Соҳибжамол Жолдасова.

Очиқ ва самимий мулоқот руҳида ўтган тадбирда вазирлик масъул ходими йиғилганларнинг таклиф ва муаммоларини тинглади. Ёшлар қатлами мамлакатимиз тараққиётининг муҳим таянчи эканлигини таъкидлаб, хотин-қизларни ҳар томонлама фаол бўлишга, замонавий шароит ва имкониятлардан унумли фойдаланишга, мамлакатимиз равнақига муносиб ҳисса қўшишга чорлади.  

Тадбирда сўз чиққанлар томонидан билдирилган ҳар бир мурожаат ва ташаббус қўллаб-қувватланди. Курсант қизлар ўзларини қизиқтирган масалалар юзасидан маслаҳат ва тавсиялар олди. Бир гуруҳ фаоллар вазирлик раҳбариятининг ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан рағбанлантирилди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech