Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Хорижий тиллар билимдонлари

04 Март 2025, 08:03

134

Пойтахтимизда ҳарбий ва ҳарбийлаштирилган олий таълим муассасалари курсантлари иштирокида хорижий тиллар бўйича фан олимпиадаси ўтказилди.

Унда Ички ишлар вазирлиги академияси, Жамоат хавфсизлиги университети, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги академияси курсантлари қатнашди.

Иқтидорли ёшлар инглиз ва рус тилларида баён ёзиш, эркин мулоқот қилиш, грамматик қоидаларни билиш ва бошқа қизиқарли топшириқлар бўйича ўзларини намоён этдилар.

 Баҳсларга бой ўтган олимпиадада ИИВ академияси курсантлари “Энг равон нутқ” ва “Шеърни ифодали айтиш” номинatsiяларини қўлга киритиб, диплом ҳамда турфа хил китоблар билан тақдирланди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech