Касбий билимларни пухта ўзлаштиришда халқаро тажрибанинг илғор жиҳатларини ўрганиш муҳим аҳамиятга эга.
ИИВ академияси кундузги таълимининг “хизмат фаолиятини тарбиявий-психологик таъминлаш” йўналиши курсантлари учун онлайн машғулот ташкил қилинди.
Шу куни Россия Федерацияси ИИВ Санкт-Петербург университети олимлари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларида касбий деформациянинг олдини олиш, жиноят процессида ёлғон гувоҳлик берилган ҳолатларни психодиагностика усуллари ёрдамида аниқлаш, ҳуқуқий онг психологияси масалалари ёритилди.
Малакали мутахассислар ҳар бир мавзунинг назарий қисми билан бирга, амалий жиҳатлари, соҳага оид тадқиқотларнинг натижалари, полиция тизимида йўлга қўйилган илғор тажрибаларга тўхталиб, курсантларнинг психологик билимларини мустаҳкамлашга ҳисса қўшдилар.
ИИВ академияси Ахборот хизмати