Очиқлик, тезкорлик ва холислик
O'z Ўзб Рус En

Янгиликлар

Хорижий факультет курсантлари билан мулоқот

28 Январ 2026, 17:41

107

ИИВ академиясида таълим олаётган қўшни давлатлар вакиллари учун очиқ мулоқот руҳидаги тадбир ўтказилди.

Учрашув ички ишлар вазирининг тизим ёшлари билан бевосита мулоқотидан келиб чиқиб курсантларга мотивация бериш, уларнинг касбий фазилатларини юксалтириш, эзгу ташаббусларини қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил қилинди.

Тадбирда сўз олганлар мамлакатимизда ёшлар сиёсати доирасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг устувор мақсад ва йўналишлари ҳақида тўхталиб ўтишди. Ички ишлар органи ходими бўлишни мақсад қилган ёшлар касбий билим ва кўникмаларни пухта эгаллаши, машаққатларга ўзини тайёрлаб бориши, танлаган касбининг етук вакили бўлиб етишиши зарурлиги қайд этилди.

Ҳар бир соҳа сингари, ички ишлар тизимининг ҳам ҳуқуқий асослари бўлиши, курсантлар соҳага оид қонунчилик ҳужжатлари мазмун-моҳиятини пухта ўрганиш баробарида, амалиётда самарали қўллаш билиши, хизмат фаолияти давомида касбий маданият қоидаларига қатъиян амал қилиши кераклиги таъкидланди.

Тадбирда касбга муҳаббат, бурчга садоқат, матонат, масъулият, фидойилик сингари фазилатлар, уларни шакллантириш йўллари тушунтириб ўтилди. Мулоқотнинг асосий мақсадидан келиб чиқиб курсант ёшларнинг таклифлари тингланди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech