Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Холис нигоҳ: ОАВ вакиллари Академияда

08 Февраль 2024, 05:02

638

Ички ишлар вазирлиги академиясида оммавий ахборот воситалари ходимлари учун навбатдаги пресс-тур ташкил қилинди.

Тадбирда “O‘zbekiston-24”, “Yoshlar”, “Mening yurtim”, “Zo‘r TV” телаканаллари, “Халқ сўзи”, “Янги Ўзбекистон”, “Правда востока” газеталари ҳамда Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги вакиллари, шунингдек радиожурналист ва блогерлар иштирок этди.  

Пресс-тур аввалида ОАВ ходимларига академиянинг мақсади ва фаолияти ҳақида маълумот берилди. Сўнгги йилларда амалга оширилган ислоҳотлар, ўқув жараёнига татбиқ қилинган илғор ёндашувлар, ижобий натижалар тақдимот қилинди.

Шундан сўнг меҳмонлар ахборот-ресурс маркази, ўқув ва амалий машғулот хоналари, спорт секциялари, турар жой масканларида бўлиб, курсант ва тингловчилар учун яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишдилар. Профессор-ўқитувчилар ва таълим олувчилар билан мулоқот қилиб, ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.

Айниқса назария ва амалиёт уйғунлигини таъминлашга қаратилган механизмлар, ўқув тергов-тезкор гуруҳлари фаолияти, замонавий криминалистик лабораториялар, хориж тажрибасини ўрганиш ва ёшларни юксак ватанпарварлик руҳида тарбиялашга йўналтирилган тадбирлар журналистларда улкан таассурот қолдирди.  

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech