ИИВ академиясида малака ошириш курсида таҳсил олаётган инспектор-психологлар ўртасида жамоавий руҳни мустаҳкамлаш ҳамда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида спорт мусобақалари ташкил этилди.
Тадбир доирасида шахмат, тош кўтариш, арқон тортиш, армрестлинг, стол тенниси ва мини футбол каби спорт турлари бўйича қизғин баҳслар ўтказилди. Иштирокчилар ўзининг жисмоний тайёргарлиги, чаққонлиги ва ирода кучини намойиш қилдилар.
Мусобақалар жараёнида нафақат ғолиблик учун кураш, балки ҳамкасблар ўртасидаги ўзаро ҳурмат ва дўстона муҳит яққол сезилди. Қизғин баҳслардан сўнг ҳар бир йўналиш бўйича энг яхши натижа кўрсатган ходимлар алоҳида эътироф этилди.
ИИВ академияси Ахборот хизмати