Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

ХОДИМЛАР АТТЕСТАЦИЯДАН ЎТКАЗИЛМОҚДА

30 Апрель 2025, 07:04

79

Айни кунларда ИИВ академиясининг молия ва моддий-техника таъминоти тузилмалари ходимлари навбатдан ташқари аттестациядан ўтказилмоқда.

Аттестация Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири ва академия бошлиғининг тегишли фармойишларига биноан ходимларнинг билим даражаси, касбий тайёргарлиги ҳамда эгаллаб турган лавозимига лойиқлигини баҳолаш орқали тизимнинг фаолият самарадорлигини ошириш мақсадида ташкил этилмоқда.

Айтиш жоизки, бугунги мураккаб шароитда давлат хизматчилари, айниқса ички ишлар органлари ходимларига қўйилаётган талаблар кучайиб бормоқда. Ҳар бир ходим зарур билим ва кўникмаларга эга бўлиши, ўз устида мунтазам ишлаши, фаолиятини танқидий баҳолай билиши, истиқболли қарорлар қабул қилиши, фаолиятига илғор ёндашувларни татбиқ этиб бориши, шу билан бирга, шахсий манфаатдорлик ҳолатларига йўл қўймаслиги керак.

Ходимлар билимини баҳолаш жараёнида аттестация комиссияси аъзолари томонидан юқоридаги омилларга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ҳар бир қарор адолат ва холислик нуқтаи назаридан қабул қилинмоқда.

Таъкидлаш керакки, аттестация жараёнларининг биринчи босқичида ходимларнинг психологик ҳолати, иккинчи босқичда жанговар ва жисмоний тайёргарлиги, учинчи босқичда касбий билим ва дунёқараши синовдан ўтказилди. Сўнгги якка тартибдаги якуний суҳбат босқичи эса 5 май кунига қадар давом этади.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech