Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Öz Ўзб Рус En

Янгиликлар

Хитойлик меҳмонлар ҳайратини яширмади

20 Ноябр 2026, 22:15

184

Буюк ипак йўли чорраҳасида жойлашган юртимиз қадим-қадимдан илм-фан, маърифат, маданият ўчоқларидан бири бўлган.

Пойтахтимиздаги Ислом цивилизацияси маркази халқимизнинг кўп асрлик тарихи, илмий тафаккури ва бой маънавий меросини теранроқ англашга ундовчи маскан саналади.

Буни Ички ишлар вазирлиги академиясига меҳмон бўлиб турган Хитой жамоат хавфсизлиги университети профессор-ўқитувчилари ва талабалари ҳам алоҳида эътироф этишди.

Юртимиз меҳмонлари мажмуани томоша қиларкан, гўёки ўтмиш ва бугун, кўҳна тамаддун ва янги замон ўртасида саёҳат қилгандай бўлишди. Уларга давлатимиз раҳбари ташаббуси билан барпо этилган марказ фаолияти, бу ерда сақланаётган дурдоналар, тарихий манбалар, ноёб осори-атиқалар, буюк алломаларимизнинг жаҳон цивилизациясига қўшган бебаҳо ҳиссаси ҳақида батафсил маълумот берилди.

Мажмуа Ўзбекистоннинг бой тарихи, маданий мероси ва замонавий тараққиётини намоён этувчи йирик маскан сифатида Хитой университети вакилларида катта қизиқиш уйғотди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech