Очиқлик, тезкорлик ва холислик
O'z Ўзб Рус En

Янгиликлар

Хавфсиз муҳит: тизимли ишлар изчил давом эттирилади

26 Май 2026, 21:32

82

Ички ишлар вазирлиги академияси бошлиғи Рустам Хатамов Қибрай туманининг “Зебунисо” маҳалласида жиноятчиликни жиловлаш борасида олиб борилаётган ишларни ўрганди.

Дастлаб Президентимизнинг 2026 йил 5 январдаги “Республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш йўналишида яхлит манзилли ишлаш тизимини жорий этишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижроси муҳокама қилинди.

Маҳаллага бириктирилган масъул раҳбарлар, “еттилик” аъзолари ва академия вакилларининг ахбороти тингланди. Жиноятчилик омилларини батараф этиш мақсадида амалиётга жорий қилинган тажрибалар, эришилаётган натижалар, келгусидаги вазифалар аниқ рақам ва таҳлиллар мисолида тақдимот қилинди.

Академия бошлиғи жорий йилнинг ўтган даври мобайнида маҳалланинг криминоген вазияти барқарорлашиб, “яшил” тоифага ўтгани комплекс ёндашув асосида, ҳамжиҳатликда амалга оширилган тадбирлар самараси эканлигини алоҳида таъкидлади. Шу билан бирга, хавфсиз муҳитни яратиш ва жиноятларнинг барвақт олдини олиш ишларини янада жадаллаштириш лозимлигини айтди.

Хусусан, “йўл харита”да белгиланган вазифаларни сифатли бажариш, аҳолининг барча қатлами, айниқса ёшлар, хотин-қизлар, муқаддам судланган шахслар ҳамда ишсиз фуқаролар билан манзилли ишлаш, уларнинг муаммоларини бартараф этиш, бандлигини таъминлаш, ижтимоий профилактика самарадорлигини ошириш, оила-турмуш муносабатлари доирасида содир этиладиган ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш зарурлиги қайд этилди.

Ўрганишлар якунида масъуллар, “маҳалла еттилиги” тизими ходимлари ва академия ишчи гуруҳи вакилларига ҳар бир йўналиш бўйича тегишли вазифалар белгилаб берилди. Жойлардаги айрим муаммолар таҳлил қилиниб, уларни бартараф этиш бўйича таклифлар илгари сурилди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech