Ички ишлар органлари фаолиятида очиқликни таъминлаш тизим обрўйини оширади. Бунинг учун самарали механизмларни амалиётга татбиқ этиш зарур.
ИИВ академиясида магистратура тингловчилари учун ташкил қилинган давра суҳбати тизим раҳбарларининг халқ билан мулоқот қилиш ва мурожаатлар билан ишлаш фаолиятини самарали ташкил этиш масалаларига бағишланди.
Тадбирда ИИВ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти бошлиғи ўринбосари Ҳамза Махсумов сўз олиб, соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларнинг моҳияти ва устувор йўналишларига тўхталди.
Кейинги йилларда тизимда ижобий ўзгаришлар рўй бераётгани, ички ишлар органларининг аҳоли билан ишлаш самарадорлиги тубдан оширилгани, соҳадаги янгиланишлар жамиятда қонун устуворлигини мустаҳкамлаш, тинчлик ва осойишталикни таъминлашга хизмат қилаётгани таъкидланди.
Давра суҳбатида бугунги ислоҳотлар даврида раҳбар кадрлар олдида турган устувор вазифалар, мурожаатлар билан ишлашда юзага келаётган айрим муаммолар, уларнинг ечимлари, тизим обрўйини юксалтиришнинг асосий омиллари хусусида атрофлича фикр алмашилди.
ИИВ академияси Ахборот хизмати