Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Волейбол мусобақаси бошланди

09 Апрель 2025, 09:04

245

ИИВ академиясида турдош олий таълим муассасалари курсантлари ўртасида волейбол мусобақаси бўлиб ўтмоқда.

Ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, ўзаро дўстлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, волейбол спортини янада оммалаштириш тадбирнинг асосий мақсади ҳисобланади.

Мусобақада Қуролли Кучлар академияси, Жамоат хавфсизлиги университети, Давлат хавфсизлик хизмати академияси, Божхона институти, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги академияси, Ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа ҳарбий институти ҳамда мезбон жамоа вакиллари иштирок этмоқда.

14 апрелга қадар бўлиб ўтадиган мусобақа якунида ғолиб ва совриндорлар кубок, медал, диплом ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади.

Беллашувлар қизғин давом этмоқда.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech